АҚШ Россия ва Хитойни ўзининг ашаддий рақиблари деб билади
Олам
−
17 Сентябрь 2020
5496АҚШ Россия ва Хитойни асосий стратегик рақиблари деб билади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Марк Эспер айтиб ўтди.
"Rand Corporation" Америка марказида нутқ сўзлаган Эспер стратегик рақобат ҳақида ҳам гапирди. У рақиблари сифатида Россия ва Хитойни алоҳида таъкидлади. Унинг қайд этишича, икки куч ўзларининг қуролли кучларини модернизация қилиш билан бир қаторда, космик ва кибер космосдаги имкониятларини ҳам кенгайтирмоқда.
"Мудофаа вазирлиги биринчи Хитойни, сўнгра Россияни бизнинг асосий стратегик рақибларимиз деб билади", дея қўшимча қилди у.
Марк Эспер АҚШ шерикларини ўзларининг ҳаёт тарзларини ҳимоя қилишга чақирди.
АҚШ ҳарбий кучлари самарали мулоқот ўрнига "Россия таҳдиди" мавзусини танлаётганлари эса Россия вакилларини ҳайратда қолдирмоқда.
LiveБарчаси