АҚШ Россия ва Хитойга қарши туриш учун ядро арсеналини кенгайтирадими?

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден бошчилигидаги Америка маъмурияти Россия ва Хитой билан қуролланиш пойгасини истамайди ва мамлакат ядровий арсеналини кенгайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда кеча, 27 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг қурол назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Бонни Женкинс маълум қилди.

“Кўпроқ қурол ишлаб чиқариш бу ечим эмас, деган бўлардим”, деган Женкинс Вашингтондаги Карнеги жамғармасида бўлиб ўтган семинарда нега АҚШ бир вақтнинг ўзида Россия ва Хитой билан рақобатлаша олиши учун ўз ядровий арсеналини кенгайтиришни бошламаслиги кераклиги ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Женкинс Вашингтон ва Москва аллақачон қуролланиш пойгасидан ўтганини эслатди.

“Айтишим мумкинки, бизда қуролланиш пойгаси бор эди. Ва энди биз қурол яратиш учун миллиардлаб доллар сарфлаш ва [кейин] уларни йўқ қилиш учун миллиардлаб доллар сарфлаш ҳолатидамиз. Бу сценарийга қайтиш қандайдир саволларга жавоб беради деб ўйламайман”, дейди америкалик дипломат.

Унинг нуқтаи назари бўйича, Вашингтон, шубҳасиз, халқаро вазиятни эҳтиёткорлик билан баҳолаши, “тийиб турувчилик салоҳиятини кучайтириши” ва бошқа нарсалар қатори, чет элдаги иттифоқчиларни ядровий соябон билан имкон қадар кенгроқ қамраб олиши керак. Унинг фикрича, баъзи америкалик экспертларнинг АҚШ ядровий арсеналини кенгайтиришга чақиришлари “оғир давр” билан боғлиқ.

“Аммо, биз шунга ўхшаш бирор нарса қилишдан олдин, бизда борлигига ишончим комил бўлмаган пулни сарфлашдан олдин, биз кўпроқ ўйлашимиз керак”, дея қўшимча қилди Женкинс.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг