АҚШ Россия сабаб Эронга санкциялар билан таҳдид қилди

Олам

image

Эрон томони Россияга учувчисиз учиш аппаратларини топширса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Теҳронга қарши янги санкциялар қўллайди. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс кеча, 18 июль куни бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

“Биз Эрон томонидан Россияни учувчисиз технологиялар билан таъминланиши борасида ўз хавотирларимизни аллақачон билдирган эдик. Биз вазиятни кузатишда давом этамиз. Шу билан бирга, барча санкцияларимиз ўз кучида қолади. Бу турдаги ҳар қандай операция бизнинг захирадаги чекловларимизнинг, шу билан бирга дунёнинг бошқа давлатлари томонидан қўшимча санкциялар қўлланишига олиб келади”, дейди Прайс.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Оқ уйдаги брифингда Эрон Украинадаги урушда фойдаланиши учун Москвага юзлаб дронлар юборишга тайёрланаётганини айтиб ўтганди.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг