АҚШ Россия киберҳужум уюштиришидан қўрқмоқда

Олам 8366
image
-

АҚШ ҳукумати Россиядан Америка компанияларига киберҳужумлар таҳдиди юқорилигича қолмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” Америка маъмуриятининг киберхавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган вакилларига таяниб, хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва киберхавфсизлик агентлиги раҳбари Жен Истерли Россия-Украина уруши бошланганидан бери АҚШ инфратузилмаси объектларига йирик киберҳужумларнинг йўқлиги таҳдид даражасининг пасайишини англатмайди деган фикрни билдирди. Унинг фикрига кўра, “зарарли киберактивлик Россия тактикасининг бир қисмидир”.

Шу билан бирга, Оқ уйнинг киберхавфсизлик идораси директори Крис Инглис РФ кибер таҳдиди ҳақида гапириб, АҚШнинг хавотирлари разведка маълумотларига асосланганлигини таъкидлади.

“Стратегик таҳдид борасида етарли даражада ишончимиз комил”, дейди у.

Шу билан бирга, Америка миллий хавфсизлик агентлиги киберхавфсизлик бошқармаси бошлиғи Роб Жойс, “таҳдид бор эди ва шундайлигича қолмоқда”, деган фикрда.

“Руслар биз эҳтиёт бўлишимиз керак бўлган имкониятларга эга, улар киберхужумни қўллаш ёки қўлламаслик ҳақида қарор қабул қилиш ва қачон амалга оширишни ҳал қилиш босқичида”, деди у.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 3
t
×