АҚШ Россия босқинига қарши 18 хил жавоб тайёрлаб қўйгани маълум бўлди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти “Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли бўлган тақдирда 18 хил ҳаракат сценарийсини тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди. 

“Мен 18 хил сценарий ҳақида олдиндан гапирмоқчи эмасман. Шунчаки, Россия ҳар қандай тажовузкор қадам ташласа, биз ва иттифоқчиларимиз билан кескин оғриқли зарба беришга тайёрмиз”, дейди Виктория Нуланд.

Шунингдек, Нуланд АҚШ ва Европа давлатларининг Россияга қарши сакциялари бир-биридан фарқ қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

“Баъзи нарсалар Европадан кўра биз учун қийинроқ, баъзан эса аксинча”, дейди у.

Бандан ташқари, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Вашингтон Европадаги иттифоқчилари билан Ғарб давлатлари аҳолиси манфаатларини ҳисобга оладиган Россия ҳаракатларига эҳтимолий жавоб бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ Россиянинг Украинага  “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни асоссиз ва давлатлар ўртасидаги кескинликнинг кучайишига сабаб дея атаган. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солиб, ҳатар туғдирмайди.

Шу билан бирга, Песков бу каби хабарлар Россияга қарши провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг