АҚШ Россия билан янги “Катта саккиз”лик тузилишига ёрдам берди – Володин

Олам 20091
image
-

АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзларининг санкциялар сиёсати билан иқтисодий алоқаларни бузмоқда, бу эса бошқа мамлакатларда янги ўсиш нуқталарини яратмоқда ва улар Россия билан биргаликда янги G8 ни ташкил қилдилар. Бундай фикрни Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан мавжуд иқтисодий муносабатларнинг узилиши дунёда янги ўсиш нуқталарининг шаклланишига олиб келди. Санкциялар урушида иштирок этмаётган саккиз давлат гуруҳи – Хитой, Ҳиндистон, Россия, Индонезия, Бразилия, Мексика, Эрон, Туркия – ЯИМ, харид қобилияти паритети бўйича у саноатлашган мамлакатларнинг эски гуруҳидан 24,4 фоизга олдинда”, деб ёзган Володин.

Давлат Думаси спикерининг сўзларига кўра, АҚШ ўз қўллари билан тенг ҳуқуқли мулоқот ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўймоқчи бўлган давлатлар учун Россия билан биргаликда янги “Катта саккизлик”ни амалда шакллантириш учун шарт-шароит яратган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда “Катта еттилик” – G7 норасмий халқаро клуби мавжуд. Унга Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ киради. 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилгунча ушбу клуб таркибида бўлган ва у G8 деб номланган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1143
Рейтинг: 3
t
×