АҚШ Россия билан урушаётгани йўқ – Давлат департаменти
Олам
−
17 Декабрь 2022
4304Қўшма Штатлар Россия билан урушаётгани йўқ, лекин Украина ўзини, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қила олиши учун унга хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател кеча, 16 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Биз Украинани қўллаб-қувватлаш ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз”, дейди Пател.
Бироқ, Пателнинг сўзларига кўра, буни Қўшма Штатлар томонидан Украина ҳарбийларининг Россия ичидаги нишонларга зарба беришини маъқуллаш деб тушунмаслик керак.
“Мен бу ҳақда гапирмаяпман. Биз бутун можаро давомида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини ҳимоя қилиш ва Россия ноқонуний бостириб кирган ва ноқонуний босиб олган Украинага тегишли ҳудудни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашимизни аниқ айтдик”, дейди у.
Унинг урғулашича, АҚШ Россия билан урушмаяпти ва ҳеч қачон урушган эмас.
“Биз Президент Байден Президент Путинга айтганини қиляпмиз. Яъни, агар Россия Украинага ҳужум қилса, биз Украинага хавфсизлик ёрдамини кўрсатамиз. Биз ҳам Россияни санкциялар, экспорт назорати ва бошқа чоралар орқали жавобгарликка тортиш чораларини кўрдик, баъзиларини кеча эълон қилдик”, дейди Путел.
Унинг қайд этишича, тўққиз ойлик можаро давомида Россия Украинанинг энергетика инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган 200 дан ортиқ нишонга зарба бериб, украиналик тинч аҳолини қиш ўртасида музлаш, очлик ва уй-жойларини тарк этиш билан таҳдид қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь