АҚШ Россия банкларининг 80 фоизига қарши санкциялар киритди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Россия банк секторининг 80 фоизига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, Украинада уруш бошланганидан бери 2,4 мингга яқин жисмоний ва юридик шахслар АҚШ чекловлари остида қолмоқда.

Россия Федерациясига нисбатан чекловлар бўйича статистик маълумотларга кўра, мамлакатнинг 10 та йирик банки ва банк секторининг 80 фоиздан ортиқ акцияларига чекловлар эълон қилинган. 

АҚШ Молия вазирлиги ахборотларига кўра, уруш бошланганидан бери 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар Россияда ўз фаолиятини тўхтатган ёки қисқартирган.

Ўтган йил давомида вазирлик Европа, Африка ва Осиёдан Россия Федерациясига “санкцияларни четлаб ўтиш”да ёрдам бераётган 200 дан ортиқ шахсларни қора рўйхатга киритди.

Америка департаменти Беларусь молия тизимининг деярли 5 дан 1 қисмига чекловлар қўйди. Бундан ташқари, 115 га яқин кема ва 19 та самолёт ҳам қора рўйхатдан жой олган. 

Бундан ташқари, Молия вазирлиги томонидан санкциялардан озод қилинган 68 та лицензиялар мавжудлиги эълон қилинди ва шу турдаги ҳужжатларнинг 40 тасига ўзгартиришлар киритилди.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг