АҚШ Россия ҳарбий-саноат комплексининг 48 та йирик компаниясига санкция киритди
Олам
−
24 Март 2022
8359АҚШ ҳукумати Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг 48 та компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 24 март куни Оқ уй маълум қилди.
Оқ уйга кўра, Россия ҳарбий-саноат базаси таркибига кирувчи Россиянинг 48 та йирик давлат мудофаа корхоналарига блокировка қилувчи санкциялар киритилмоқда.
“Бугунги санкциялар Россиянинг мудофаа саноати базаси ва таъминот занжирига чуқур ва узоқ муддатли таъсир кўрсатади, бу орқали 48 та компания Ғарб молия ва технологиялар манбаларидан тўхтатилади”, дейилади АҚШ Молия вазирлиги баёнотида.
Департаментнинг фикрича, бу компаниялар, хусусан, Россиянинг Украинадаги операцияси вақтида қўлланган қуролларни ишлаб чиқаради.
Рўйхатга Тактик ракеталар корпорацияси ва унинг директори Борис Обносов, "Гранит-Электрон" ОАЖ, “Глобус” Рязан конструкторлик бюроси, “Вымпел” муҳандислик дизайн бюроси ва “Искра” муҳандислик дизайн бюроси киради.
Бундан ташқари, “Россия вертолётлари” холдинги, “Юқори аниқликдаги комплекслар” ОАЖ, “Техмаш” илмий-ишлаб чиқариш концерни, “Кронштадт” ОАЖ ва “Денгиз сув ости қуроллари – Гидроприбор” ОАЖга нисбатан санцсиялар жорий этилмоқда.
Санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига ўз айбланувчилари билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади, улар ҳам мамлакатга киришлари тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ бугун, 24 март куни Россия Федерацияси Давлат Думасига, шунингдек, унинг 328 депутати ва "Сбербанк" раҳбари Герман Грефга қарши санкциялар киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь