АҚШ разведкаси раҳбари яширинча Украинага борди
Олам
−
26 Февраль
8444АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уильям Бёрнс жорий йилнинг 15 февраль куни АҚШ молиялаштиришнинг янги миқдорига рози бўлишда муаммолар юзага келган шароитда, Украина раҳбарятини “тинчлантириш” учун яширинча Киевга борган. Бу ҳақда кеча, 25 февраль куни манбаларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.
Баъзи Украина разведка ходимлари америкалик ҳамкасбларидан, агар улар муваффақиятсизликка учраса, Марказий разведка бошқармаси уларни тарк этадими ёки йўқлигини сўраган.
"Бу Афғонистонда аввал ҳам содир бўлган, энди Украинада ҳам бўлади", дея хавотир билдирган украиналик юқори мартабали зобит.
АҚШ разведкасидаги манба эса бунга жавобан Қўшма Штатлар кўп йиллар давомида Украинага аниқ содиқлигини намойиш қилганини таъкидлаган.
“Бу ташриф АҚШ мажбурияти давом этишига яна бир кучли сигнал бўлди", деб тушунтиради у.
Нашрнинг ёзишича, бу Бёрнснинг сўнгги икки йил ичида Украинага ўнинчи ташрифи. Газетанинг таъкидлашича, Марказий разведка бошқармаси ва Украина разведка хизматлари ўртасида 2014 йилдан бери яқин алоқалар мавжуд. Бу вақт ичида Украина Кремлга қарши курашда Вашингтоннинг разведка хизматлари бўйича энг муҳим шерикларидан бирига айланди.
Алоқалар шу қадар мустаҳкамландики, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг, мамлакатда ишлаган Марказий разведка бошқармасининг айрим ходимлари бошқа америкалик ходимлар билан бирга эвакуация қилинмади. Улар Бёрнснинг талабига биноан, Украина Хавфсизлик Хизматидаги ҳамкасбларини ташлаб кетмаслик учун фақат Украина ғарбидаги меҳмонхона мажмуасига кўчиб ўтди. Уруш бошланганидан бери Марказий разведка бошқармаси расмийлари Украина расмийларига муҳим маълумотларни, жумладан, Россия зарбаларни қаерда режалаштираётгани ва қандай қурол тизимларидан фойдаланиши ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этган.
LiveБарчаси