АҚШ расман Трамп бекор қилган келишувга қайтди
Олам
−
19 Февраль 2021
8297АҚШ Президенти Жо Байден Париждаги иқлим тўғрисидаги битимни қайта имзолади. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкеннинг баёнотида маълум қилинган.
“Ушбу ҳужжат шартларига кўра, Қўшма Штатлар бугун яна расмий равишда битим аъзосига айланмоқда”, дейди у.
Байденнинг салафи Доналmд Трамп 2017 йилда мамлакатни келишувдан чиқариш нияти борлигини маълум қилганди. 2019 йил ноябрда Вашингтон бу ҳақда БМТни хабардор қилди. Жараён расман бир йил ўтиб, 2020 йил ноябрида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг янги Президенти Жо Байден Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирига нуқта қўйди: АҚШнинг Мексика билан чегарасида девор қурилишини молиялаштириш тўхтатилди.
LiveБарчаси