АҚШ Путиндан Лукашенкога босим ўтказишни сўради

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Беларусга қарши янги санкциялар бўйича Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликда ишламоқда ва Россияни Президент Александр Лукашенкога таъсир ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

“Биз Лукашенко режимини давом этаётган ҳужум учун жавобгарликка тортиш мақсадида Европа Иттифоқидаги ҳамкорларимиз ва бошқа иттифоқчиларимиз билан яқиндан ишлашда давом этамиз. Бунга кейинги санкцияларни тайёрлаш киради”, деган у. 

АҚШ ва Европа Иттифоқи Беларусь ҳукуматини Яқин Шарқдан минглаб қочқинларни Европага олиб киришда айбламоқда. 

Псаки АҚШ Беларусь ва Польша чегарасидаги миграция инқирози учун Россия раҳбариятини масъул деб ҳисоблаши ёки
ундай эмаслигини айтишдан бош тортган. 

“Биз Россияни Лукашенко режимига таъсир ўтказишга чақиришда давом этамиз”, деган Псаки. 

Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск барча айбловларни рад этди. Вазият муносабати билан Польша Президенти Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб қилинди.  

Беларусь чегарачилари Литва, Польша ва Латвия томонидан муҳожирларни Беларусь ҳудудига мажбуран чиқариб юбориш ҳақида бир неча бор баёнот берган. Ўтган ҳафтада Беларуснинг Польша билан чегараси яқинида 2 мингга яқин кишидан иборат қочқинлар лагери ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг