АҚШ президентлигига номзод Украинага ёрдам беришга қарши чиқди
Олам
−
26 Февраль 2023
21723АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод Вивек Рамасвами мамлакат Хитой билан можарога тайёргарлик кўриш учун Украинага ёрдамни қисқартириши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Twitter'даги саҳифасида келтирилган.
"Украинага ёрдам бериш орқали биз кучлироқ кўринамиз деб ўйлаймиз, лекин аслида Хитойга қарши кучсизланяпмиз", дейди Рамасвами.
Номзоднинг фикрича, Украина можаросини чўзиш Хитой учун фойдали, чунки бу АҚШ ҳарбий салоҳиятини йўқотади ва шу тариқа Оқ уйнинг Тайванни қўллаб-қувватлашига таъсир қилади.
Маълумот ўрнида, республикачи жорий йилнинг 22 февраль куни 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди. У АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли билан бирга президентликка учинчи номзод бўлди.
Рамасвами Roivant Sciences биофармацевтика компанияси асосчиси ҳамда Strive Asset Management инвестиция фондининг ижрочи раиси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь