АҚШ Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан муборакбод этиб, унга табрикнома йўллади.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз Сиз ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Наврўз тинчлик ва янгиланиш рамзи бўлмиш ўзига хос байрамдир. Ушбу айём, айниқса, жорий йилда катта аҳамиятга эга, чунки мамлакатларимиз Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Сиз амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар дастури рўёбга чиқаётганини кўриш менга мамнуният бағишлайди. Янада юксак равнақ сари шу йўлдан ҳаракат қилар экансиз, Қўшма Штатлар Сиз ва Ўзбекистон халқининг қатъий ва ўзгармас шериги бўлиб қолади. 

Наврўз муборак!

Ҳурмат билан,

Дональд Ж. Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти"


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг