АҚШ Норовдан диний соҳадаги ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни сўради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг Халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлари бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашув ўтказди. 

Америка томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, жумладан, фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълимотлар берилган. Диний эркинликни таъминлаш, фуқаролар учун диний расм-русмларни адо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш Янги Ўзбекистон Тараққиёт ривожлантириш стратегиясининг муҳим қисми экани таъкидланган. 

“Рашад Ҳусайн Ўзбекистонда фуқароларнинг дин соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, бу борадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, мамлакатда динлараро ўзаро англашув муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини, шу жумладан диний ташкилотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар натижаларини олқишлади”, дейилади ТИВ расмий баёнотида.  

Америка томони, шунингдек, диний расм-русмларни адо этиш ва диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беришини таъкидлаган. Ҳусайн ушбу соҳадаги ислоҳотлар, шу жумладан, қонун ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом этишига ишонч билдирган. 

Учрашув якунида томонлар диний эркинликни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мунтазам равишда амалий мулоқот олиб боришга келишиб олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг