АҚШ НАТОнинг эгизагини яратмоқчи – Хитой ТИВ
Олам
−
07 Март 2022
15327Америка Қўшма Штатларининг Ҳинд-Тинч океани стратегиясининг асл мақсади Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)нинг минтақавий версиясини яратишга уринишдир. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
“Ҳинд-Тинч океани стратегиясининг асл мақсади НАТОнинг Ҳинд-Тинч океани версиясини яратишга ҳаракат қилишдир”, дейди у.
Вазирнинг таъкидлашича, стратегия Қўшма Штатлар устунлик қиладиган гегемон тизимни сақлашга қаратилган. Бу ASEAN доирасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган минтақавий ҳамкорлик тузилмасига зарба беради ҳамда минтақанинг узоқ муддатли манфаатларига путур етказади.
“Тинчлик, тараққиёт, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли натижаларга интилаётган минтақа давлатларининг умумий қарашларига зид бўлган стратегиянинг истиқболи йўқ”, дея қўшимча қилган у.
Хитой ТИВ раҳбари Осиё-Тинч океани минтақаси геосиёсий қарама-қаршилик учун “шахмат тахтаси” эмас, балки ҳамкорлик учун ҳудуд эканлигини ҳам алоҳида қайд этган.
“Хитой доимо Осиё-Тинч океани минтақасининг ривожланишига кўмаклашган ва ундан фойда кўрган. Биз минтақадаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатига мос келадиган, ҳар бир томоннинг талабларини қондирадиган ҳамда минтақавий қарама-қаршиликка ундаш, қарама-қаршилик лагерлари яратишга кескин қарши бўлган ташаббусларни олқишлаймиз”, дейди Ван И.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь