АҚШ мустақиллик байрамида латвиялик ҳоккейчи пиротехника сабаб вафот этди

Спорт 3588
image
-

Жорий йилнинг 4 июль куни Миллий хоккей лигаси клуби — “Колумбус” ва Латвия терма жамоаси дарвозабони 24 ёшли Матисс Кивлениекс вафот этди. “Delfi” нашрининг хабарига кўра, воқеа пиротехника  воситаси билан эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, дарвозабон жамоадошлари билан биргаликда АҚШ мустақиллиги куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида қатнашган. Унда пиротехника қобиғи Кивлениекснинг кўкрагига урилиб, тўсатдан унинг ўлимига олиб келган.

Шу билан бирга, “Колумбус” клуби Матбуот хизмати хоккейчининг ўлимига йиқилиш пайтида бошидан олинган жароҳат ҳам сабаб бўлганини таъкидламоқда.

“Биз Матисс Кивлениекснининг ўлимидан ҳайратда қолдик ва қайғуга тушдик. Унинг онаси Астрида, шунингдек, оиласи ва дўстларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Киви хушчақчақ йигит эди, у ҳар куни барчани табассум билан кутиб оларди ва тўрт йил давомида биз билан ўтказган кунлари ҳеч қачон унутилмайди”, деди жамоа президенти Жон Девидсон.

“Колумбус” билан 2017 йил май ойида эркин агент сифатида шартнома имзолаган Кивлениекс МХЛдаги дебютини 2020 йил 19 январда “Madison Square Garden”да ўтказган. “Нью-Йорк Рейнжерс” 2:1 ҳисобида мағлуб этлган баҳсда 32 та зарбани бартараф этган. 

Аввалроқ АҚШ мустақиллик байрами куни 150 киши вафот этгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ҳумоюн Орипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
t
×