АҚШ Мисрга 43 дона “Апаче” етказиб беришга қарор қилди

Олам

image

АҚШ маъмурияти Мисрга 2,3 миллиард долларлик 40 тадан ортиқ Apache вертолётини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда, Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик бўлими хабар бермоқда.

“Давлат департаменти Миср ҳукуматига 43 дона AH-64E Apache вертолётни тахминий қиймати 2,3 миллиард долларга сотиш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади баёнотда.

Мисрда 2013 йилда Президент Муҳаммад Мурсий ағдарилганидан бери Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар совуқлашди. Вашингтон кейинчалик Миср расмийларини қўллаб-қувватлашни кескин чеклаб қўйди ва Қоҳирага 10 та Apache вертолётларини етказиб беришни бекор қилди. Бундан ташқари, кейинчалик бошқа ҳарбий техникалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларининг ҳам етказиб берилишини тўхтатганини эълон қилди. 

Бироқ 2017 йилнинг апрель ойида АҚШ маъмурияти қуролларни тўлиқ етказиб беришни қайта тиклашга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Миср

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг