АҚШ Мирзиёевнинг кечаги чиқишига нима дейди?

Жамият

image
Президент ОАВдаги сўнгги воқеаларга муносабат билдирди north_east

Президент ОАВдаги сўнгги воқеаларга муносабат билдирди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 22 ноябрь куни видеоселектор вақтида давлат идораларининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги кўрсатмасига муносабат билдирди.

Давлат раҳбари Қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда ҳокимларга ОАВ билан мулоқотга кибрга берилмасликни, нафақат ўз шаъни, балки давлат шаънини сақлашга масъул эканини уқтирди.

АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Twitter`даги саҳифасида қуйидаги постни қолдирди:

“Президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистонда ОАВга нисбатан таҳдидни қоралаши ва ОАВ мустақиилигининг қатъий тарафдори эканини таъкидлашидан ҳурсандман. Журналистлар ва блоггерларнинг хавфсизликда бўлиши, ўз вазифаларини эркин бажариши демократия ва ошкораликни янада оширади".

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга қарата айтган таҳдидди гаплари аудиоси интернетда тарқалиб, уммон ортигача етиб борганди. Мазкур ҳодисага ЕХҲТ вакили, Буюк Британия ва АҚШ элчилари муносабат билдирди. Журналистларга нисбатан таҳдид қаттиқ қораланди. Аммо масалага Ҳукумат ва Сенат даражасида муносабат билдирилмаган бир вақтда, Президент Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ушбу масалани кўтариб, давлат идоралари раҳбарларини яна бир бор сергак, маданиятли бўлишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев ОАВ

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг