АҚШ–Мексика чегарасини боғловчи яширин туннель топилди

Олам

image

Мексика Бош прокуратураси жорий йилнинг 31 май куни Тихуана шаҳри яқинида АҚШ чегарасига олиб бориши мумкин бўлган мураккаб ерости туннелини аниқлади. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Расмийларнинг маълум қилишича, туннель қурол-яроғ, портловчи моддалар ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташишда фойдаланилган бўлиши мумкин.

Аниқланишича, туннелнинг узунлиги тахминан 265 метрни, чуқурлиги эса 6,3 метрни ташкил этади. Унда ёритиш ва шамоллатиш тизимлари ҳамда юкларни икки томонга ташиш учун мўлжалланган электрон транспорт механизми мавжуд бўлган.

Операция натижасида умумий оғирлиги 1029 килограмм бўлган, қиймати қарийб 45 миллион долларга тенг кокаин ҳамда ўқ-дорилар, метамфетамин, марихуана ва турли ҳужжатлар мусодара қилинган. АҚШ расмийларининг маълум қилишича, ушбу мусодара Мексиканинг энг йирик жиноий ташкилотларидан бири ҳисобланган “Халиско – Янги авлод картели”га жиддий зарба бўлган. Мазкур жиноий иш доирасида тўрт нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Уларга тақиқланган моддаларни тарқатиш ва ноқонуний туннеллардан фойдаланиш айбловлари қўйилган. Айбдор деб топилган тақдирда, улар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мексика Бош прокуратураси маълумотларига кўра, туннель АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги кўчалардан бирига чиқиши мумкин. Бироқ туннелнинг АҚШ томонидаги чиқиш нуқтаси ҳозирча расман тасдиқланмаган.

АҚШ ва Мексика расмийлари ерости контрабанда йўлларига қарши кураш давом этишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

туннел АҚШ–Мексика ерости

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг