АҚШ мавжуд бўлмаган коронавирус билан курашиш учун Туркманистонга миллион доллар ажратмоқда

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Туркманистонга лаборатория тизимларини ривожлантириш, касалликларни аниқлаш ва эпидемиологик назоратни кучайтириш учун 920 минг доллардан ортиқ ёрдам кўрсатди. Ушбу ёрдамнинг бир қисми сифатида беморлар билан алоқада бўлувчи шифокорларга ҳимоя камбинзонлари етказиб берилган.

"Мен АҚШнинг Ашхободдаги элчихонасида ишлаётган гуруҳимиздан жуда фахрланаман. Чунки улар Америка фуқароларини ҳимоя қилиш ва Туркманистон билан биргаликда COVID-19 глобал пандемиясига қарши курашиш учун ҳаракат қилмоқда", деди АҚШнинг Туркманистондаги элчиси Метью Климау.

Таъкидланишича, сўнгги 20 йил ичида Қўшма Штатлар Туркманистонни иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун 201 миллион доллардан кўпроқ пул ажратди. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасига 21 миллион доллар сармоя киритди.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакат раҳбари ушбу вирус билан курашишда нимадан фойдаланиш кераклигини маълум қилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркманистон Коронавирус

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг