АҚШ Марказий Осиёга пул беришни кўпайтирмоқчи

Олам

image

Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларнинг Марказий Осиё учун оқибатларини юмшатиш устида ишлашда давом этади ва минтақа билан савдо ҳажмини ва у ерга сармоя оқимини оширишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Николас Берлинер маълум қилди. 

“Биз, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари билан ушбу санкциялар [оқибатларини] юмшатиш ва уларга риоя қилишда ёрдам бериш бўйича ишимизни давом эттирамиз. Инвестициялар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар сезиларли эди ва биз улар минтақага кириб боришда давом этмайди ва ўсишда давом этмайди, деб айтмаймиз”, дейди Берлинер матбуот анжуманида ТАСС мухбирининг Россияга қарши санкциялардаги иштироки туфайли иқтисодий зарар кўраётган Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкорларига Вашингтон қандай жавоб бериши ҳақидаги саволига жавоб берар экан. 

Берлинер АҚШнинг Марказий Осиёга сармояси умуман паст бўлганини урғулаб, бунга мисол сифатида 2023 йилда киритилган сезиларли даражада юқори сармояни келтирди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистонга қарийб бир миллиард сармоя киритилди”, дея қўшимча қилди у. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар (Марказий Осиёда – таҳр.) нафақат АҚШ, балки Европа ва дунёнинг бошқа давлатлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳам минтақавий, ҳам минтақалараро, ҳам минтақалар ичида савдо ҳажмининг ошишини кўрмоқчи эди. 

13-15 март кунлари Олмаота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳукуматлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида B5+1 форуми бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Марказий Осиё ва АҚШ (C5+1) давлат раҳбарлари саммити чоғида АҚШ Президенти Жо Байден C5+1 Иқтисодий ҳамкорлиги доирасида янги бизнес-платформа яратилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Марказий Осиё C5+1 Николас Берлинер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг