АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиқмоқда – Помпео

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни вақтда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда бўлиб турибди. У Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашув ўтказди. Учрашувдан кейин томонлар ОАВ ходимларига баёнот берди. 

АҚШ Давлат котиби Помпеонинг таъкидлашича, АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиқмоқда. 

АҚШ Давлат котиби ўз чиқишида Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган ташрифи тарихий аҳамият касб этгани, Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ислоҳ қилиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, сўз ва диний эркинлик соҳаларида ижобий натижаларга эришилганини қайд этди ва буни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

“Бугунги мулоқот якуни бўйича айтишим мумкинки, ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам изчил давом этади. Истагимиз Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига Америка бизнеси вакиллари ҳам муносиб ҳиссасини қўшсин, янги иш ўринлари яратилсин. Биз Ўзбекистонда молия ва солиқ тизимида давом этаётган ислоҳотларга техник ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Учрашувда хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ўринда Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз”, дея қайд этди Майкл Помпео.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби AҚШ Ўзбекистон билан Aфғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун бир миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишини маълум қилди, деб ёзмоқда “Дунё” ахборот агентлиги. 

Давлат котиби АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг минтақа бўйича саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталди. Унинг билдиришича, АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиқмоқда. “Айни пайтда Тошкентда ўтадиган “Марказий Осиё – АҚШ” шаклидаги вазирлар учрашувини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Ҳамкорликнинг ушбу шакли терроризмга қарши курашиш, минтақавий, энергетик муаммоларни ҳал қилиш имконини беради”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Майкл Помпео

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг