АҚШ маъмурияти ўзини яккалаб қўйди – Россия ТИВ
Олам
−
11 Октябрь 2022
10555АҚШ Россияга қарши коалиция тузишга уринишлари муваффақиятсизлик бўлгач, расмий Москва билан мулоқотга интиляпти. Негаки АҚШнинг амалдаги маъмурияти ўзини яккалаб қўйди. Россия Федерацияси тенг ҳуқуқли мулоқотни рад этмайди. РФ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков РИА Новостига берган интервьюсида шундай баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, Россия-Америка муносабатлари ҳозир “ўта аянчли ҳолатда, совуқ урушнинг энг юқори чўққилари билан таққосланадиган даражада.
Россия Федерацияси ва АҚШ раҳбарлари ўртасида Никита Хрушев ва Жон Кеннеди томонидан ўрнатилган ишончли алоқа каби мулоқот каналини яратиш имкониятларини баҳолар экан, Рябков ҳозирги Америка маъмурияти “Россияга қарши янгидан янги санкциялар киритиб, ўзини ўзи бурчакка тақаб қўйганини” таъкидлади.
Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Вашингтонда бу чекловлар ё “мажруҳ қилувчи” ёки “дўзахий” деб эълон қилинган, бироқ улар умуман ишламайди.
“Зарбага ишонч билан бардош бериб келаётган иқтисодимизни “парчалаш” иш бермаяпти. АҚШ ва унинг вассалларининг анъанавий алоқаларидан кўра кенгроқ бўлган Россияга қарши халқаро коалиция тузишга уринишлар ҳам муваффақиятсизликка учради.
Ўз навбатида биз алоқаларни рад этмаймиз. Биз мулоқот қилмасликдан кўра гапириш ҳар доим афзалроқ деб ҳисоблаймиз. Аммо бундай мулоқот ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш асосида қурилиши керак”, дейди Рябков.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШни иккиюзламачиликда айблаган эди.
LiveБарчаси