АҚШ Ливан армиясига $67 млнлик ёрдам йўлламоқчи

Олам

image

АҚШ иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган Ливан қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат Қуролли Кучларига 67 миллион долларлик ёрдам йўналтиришни режалаштирмоқда.

Конгрессга йўлланган билдиргида қайд этилишича, Давлат департаменти Ливан учун илгари ажратилган хорижий ҳарбий маблағлар ҳажмини ўзгартириш ниятида. Молиявий ёрдам Ливан ҳарбийларининг “турмуш таъминоти”ни яхшилаш ҳамда мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий тартибсизликлар ортидан юзага келган муаммоларни ечишга йўналтирилади.

“Reuters” агентлигининг ёзишича, Конгрессга йўлланган билдиргида ҳарбийлар турмуш тарзини яхшилаш учун йўлланаётган ёрдам уларнинг мамлакат хавфсизлигини таъминлашда оператив шайлигини ошириш, улардаги абсентеизмни юмшатиш ҳамда Ливандаги барқарорликни ушлаб туришда муҳим омил бўлиши қайд этилган.

Ушбу таклифларни қўллаб-қувватлаган Демократлар аъзоси Сенатор Крис Мерфининг таъкидлашича, Ливан халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбийларга ажратилаётган маблағ АҚШ Миллий хавфсизлик манфаатларига тўла мос келади.

Қайд этилишича, охирги ўн йилликда ўз тарихидаги энг даҳшатли иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган Ливанга ёрдам беришда Вашингтон энг катта халқаро донор бўлиб келмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили АҚШ гуманитар ёрдам сифатида Ливанга 372 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган.

Ўтган йили сентябрь ойида АҚШ Президенти Жозеф Байден, Ливан қуролли қучларига ёрдам сифатида давлат ҳисобидан қўшимча 50 миллион доллар ажратилиши ҳақида билдирган. Ажратиладиган маблағлар Ливан армияси кўрган талафотларни қоплаш ва ҳарбийларга маош сифатида тўлаб берилиши айтилган. 

Ўтган йили Қатар ҳам Ливан армиясига кўмак сифатида ҳар ой 70 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари юборилишини маълум қилган эди.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг