АҚШ Конгресси ТikTok'ни тақиқламоқчи

Олам

image

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ТikTok'ни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа кучга киргандан сўнг компанияга ижтимоий тармоқни сотиш учун 5 ой вақт берилади. Бу ҳақда “РБК” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳаси “америкаликларни хорижий душманлар томонидан бошқариладиган иловалардан ҳимоя қилиш учун” ишлаб чиқилган. Қонун кучга кирганидан сўнг, компанияга беш ой вақт берилади ёки илова тақиқланади: ТikTok'ни Америкада Аpp Store ёки бошқа платформалар орқали тарқатиш ноқонуний бўлади.

Айтилишича, қонун лойиҳасига киритилган “хорижий душманлар” қаторида Россия, Шимолий Корея ва Эрон давлатлари ўрин олган. Таъкидлаш жоизки, АҚШда ТikTok'ни тақиқлаш таклифи биринчи марта эмас.  Дональд Трамп раҳбарлигида Хитойнинг ТikTok ва WeChat иловаларини тақиқлашга уриниб кўрган. Иловалар Қўшма Штатлардаги Аpp Store, Google Play ва бошқа иловалар дўконларидан олиб ташланиши керак эди, аммо Жо Байден ҳокимият тепасига келгач, чекловлар жорий этилиши "бир муддат" кечиктирилган.

Маълумот учун, Байден даврида, 2022 йил декабрь ойида Конгресс ижтимоий тармоқни америкаликларга жосуслик қилишда ва миллий хавфсизликка таҳдид солаётганликда гумон қилган. 2023 йилнинг май ойига келиб АҚШнинг 41-штати Монтанада ТikTok'га тўлиқ тақиқ жорий этишга қарор қилинди. У 2024 йил 1 январдан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи ТikTok'ни судга бергани ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Европа Иттифоқи ТikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг