АҚШ Конгресси Россияни жиловлаш ташаббуси учун 6 миллиард доллар ажратмоқчи
Олам
−
07 Декабрь 2022
3305АҚШ Конгресси ҳар икки палатасининг қуролли хизматлар бўйича қўмиталари томонидан келишилган 2023 молия йили учун (1 октябрдан бошлаб) мудофаа бюджетида Европада Россияга қарши қаратилган чеклов ташаббуси учун 6 миллиард доллар кўзда тутилган. Бу ҳақда кеча, 6 декабрь куни қўмиталар томонидан тарқатилган мазкур ҳужжатга тушунтириш материалларида айтилган.
“Қоидаларга асосланган халқаро тартиб Пекин ва Москва томонидан бутун дунё бўйлаб одамларнинг хавфсизлиги, эркинлиги ва фаровонлигига таҳдид соладиган муаммоларга дуч келганлиги сабабли, бу йилги мудофаа бюджети лойиҳаси Американинг глобал иттифоқ ва ҳамкорлик тармоғига муҳим сармоя киритишни, шу жумладан, Европада чеклов ташаббусини молиялаштириш учун 6 миллиард доллардан ортиқ маблағни назарда тутади”, дейилади ҳужжатда.
Қўмиталарнинг таъкидлашича, Оқ уй йил бошида ушбу ташаббус учун 3,9 миллиард доллар сўраган ва улар бу маблағни 2,1 миллиард долларга оширган. Бундан ташқари, ҳужжатда қайд этилишича, мудофаа бюджети лойиҳасида Болтиқбўйи мамлакатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш учун 225 миллион доллар назарда тутилган, бу Оқ уйнинг бюджет сўровидан 72 миллион долларга кўпдир. Мудофаа бюджети келишилган лойиҳасининг умумий миқдори 858 миллиард долларни ташкил этади.
Аввалроқ Конгрессда ҳар икки палата вакилларидан Вакиллар палатаси ва Сенат томонидан тайёрланган мудофаа бюджети лойиҳалари тафсилотларини келишиш учун комиссия тузилган эди. Энди конгрессменлар ва сенаторлар келишилган ҳужжат учун овоз бериши керак. Якуний бюджет лойиҳаси имзолаш учун давлат раҳбарига юборилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь