АҚШ Конгресси мамлакатда TikTok’ни блокировка қилиш учун овоз бериш ниятида – Reuters
Технология
−
28 Январь 2023
4925Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси мамлакат олий қонун чиқарувчи органи аъзолари ва ходимларининг расмий гаджетларига TikTok ижтимоий тармоқ иловасини юклаб олишни тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Бунда АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Крис Рэй TikTok устидан назорат Хитой ҳукумати қўлида эканлигини сабаб сифатида келтирган эди.
Эндиликда эса Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси кейинги ойда бутун мамлакат ҳудудида TikTok’дан фойдаланишни блоклашга қаратилган қонун лойиҳаси бўйича овоз беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, Кенгаш раиси, республикачи вакил Майкл Маккол томонидан режалаштирилган чора Оқ уйга TikTok’ни АҚШ миллий хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли тақиқлаш учун қонуний воситаларни тақдим этишни мақсад қилган.
“Хавотир шундаки, бу илова Хитой ҳукуматига телефонларимиз орқали яширин эшикни очиб беради”, дея Макколнинг аввалроқ Bloomberg нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтирган Агентлик.
Маълумот учун, 2020 йилда ўша пайтдаги АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам янги фойдаланувчиларнинг TikTok’ни юклаб олишини тўсиб қўйишга ва иловадан Қўшма Штатларда фойдаланишни тўсиб қўядиган бошқа транзакцияларни тақиқлашни илгари сурган эди.
Бироқ унинг бу уриниши омадсиз якунланган.
“Байден маъмурияти 2021 йил июнь ойида бу ҳаракатдан расман воз кечди. Кейин декабрь ойида республикачи сенатор Марко Рубио TikTok’ни тақиқлаш бўйича икки партиявий қонунни эълон қилди, бу эса Хитой ва Россиядаги ёки унинг таъсири остидаги ҳар қандай ижтимоий медиа компаниясининг барча транзакцияларини блоклайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси