АҚШ Конгресси аъзоси Украинани уруш тугамагунча молиялашни тўхтатишни таклиф қилмоқда
Олам
−
01 Июль 2023
9318АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин кейинги молия йили учун мудофаа бюджети лойиҳасига ўзгартириш киритишни таклиф қилди, бу эса Украинада зиддият тугамагунча ҳар қандай молиялаштиришни тўхтатади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида айтиб ўтган.
“Ўлим ва вайронагарчилик тўхташи керак, шу боис тинчликка эришиш учун мен ҳарбий можаро дипломатик йўл билан ҳал этилгунга қадар Украинани ҳар қандай молиялаштиришни тақиқловчи ўзгартириш киритишни таклиф қиламан”, дейди Вакиллар палатаси аъзоси.
Шунингдек, у Украинага F-16 қирувчи самолётлари ва узоқ масофали ракеталарни етказиб беришни тақиқловчи тузатиш киритганини айтди.
“Биз урушни молиялаш эмас, тинчликни излашимиз керак”, дея қўшимча қилган Грин.
Аввалроқ “The New York Times” Конгрессдаги Демократлар ва Республикачилар партияларининг Украинани қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича консенсуси Киев қарши ҳужуми бошланиши фонида заифлаша бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Аммо нашрга кўра, Украина учун белгиланган бюджетдан қўшимча харажатлар бўйича бўлажак қонун лойиҳалари қонун чиқарувчи органнинг ҳар иккала палатасида ҳам етарли даражада қўллаб-қувватланиши мумкин, чунки Киев тарафдорлари сони унинг рақибларидан кўп.
LiveБарчаси