АҚШ КХДР билан “алоқадор” хакерлар гуруҳини санкция билан “сийлади”

Олам 5738
image

Сўнгги пайтларда Россияга қарши тинимсиз санкциялар жорий этаётган АҚШ кеча, 14 апрель куни Шимолий Корея билан боғлиқ деб ҳисоблаган Lazarus ҳакерлар гуруҳини санкциялар билан “сийлади”. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. 

“Молия вазирлиги санкциялар рўйхатига Lazarus Group’га тегишли рақамли валюта ҳамён рақамини қўшди”, дейилади хабарда. 

Молия вазирлиги веб-сайтидаги тегишли хабарномада рақамли ҳамённинг рақами кўрсатилган, шунингдек, гуруҳ Пхеньянда жойлашгани даъво қилинган.

Ўз навбатида, АҚШ Федерал қидирув бюроси 14 апрель куни хабар эълон қилган. Унда Lazarus Group, шунингдек, яна бир хакерлик гуруҳи APT3 620 миллион доллар миқдоридаги Ethereum криптовалютасини ўғирланишига алоқадорлиги ҳақида хабар берган. 

“Терговимиз давомида 29 март куни хабар қилинган 620 миллион долларлик Ethereum ўғирланиши учун КХДР билан алоқаси бўлган кибермакондаги ташкилотлар Lazarus Group ва APT3 масъул эканини тасдиқлашга муваффақ бўлдик. Шимолий Кореянинг режимга фойда келтириш мақсадида кибержиноят ва криптовалюталарни ўғирлашни ўз ичига олган ноқонуний фаолиятдан фойдаланишини фош этиш ва унга қарши кураш давом эттирилади”, дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида Lazarus Group’нинг ўзига қарши АҚШ расмийлари 2019 йил сентябрь ойида санкциялар киритган. Айтилишича, Қўшма Штатлар ракета учирилишлари, жумладан, Lazarus Group’га қарши халқаро санкциялар туфайли КХДРга қарши янги чекловчи чоралар қўлламоқчи. Резолюция лойиҳасида КХДРга нефть экспортини икки баравар қисқартириш, шунингдек, у ерга тамаки маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш ҳам назарда тутилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×