АҚШ хотин-қизлар куни муносабати билан Эрон расмийларига яна санкция киритди
Олам
−
08 Март 2023
3390Америка Қўшма Штатлари бугун, 8 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар ва қизларга нисбатан инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилганликда айбдор бўлган Эроннинг икки юқори мартабали қамоқхона мулозимига нисбатан санкциялар жорий қилганини маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ Ғазначилик департаменти ўз баёнотида Эрон армияси олий қўмондони, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори мансабдор шахси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан репрессияга йўл қўйган Эроннинг учта компанияси ва уларнинг раҳбарларига нисбатан ҳам санкциялар қўйганини эълон қилди.
“Қўшма Штатлар ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан бирга аёлларга иккинчи даражали фуқаролар сифатида қарайдиган ва ҳар қандай йўл билан уларнинг овозини бостиришга уринаётган шафқатсиз тузумга қарши асосий эркинликларни ҳимоя қилувчи Эрон аёллари билан бирга”, дейди АҚШ Ғазначилик котибининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Брайн Нельсон ўз баёнотида.
АҚШ Ғазначилик департаменти ўз ҳаракатларини 2022 сентябрь ойида Маҳса Аминининг ўлимидан сўнг авж олган намойишларининг давлат томонидан бостирилишидан кейин Эрон расмийларига қарши киритилган санкцияларнинг 10-босқичи сифатида таърифлаган.
LiveБарчаси