АҚШ Хитойни айблашдан тўхтамаяпти

Олам 3703
image
-

Хитой Ҳукумати янги коронавирус инфекцияси пандемияси билан боғлиқ масалаларда етарли даражада шаффофликни намойиш этмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен айтган. Суҳбат матни Давлат департаменти сайтида эълон қилинган. 

“Хитой ушбу инқироз бошланганда ҳам, у энг катта аҳамиятга эга бўлган пайтда ҳам, ҳатто ҳозирда терговлар давом этаётган пайтда ҳам тўлиқ ва самарали шаффофликни намойиш қилмади”, деган АҚШ Давлат котиби. 

Блинкен шаффофлик нафақат ўтмишга, балки келажакдаги воқеаларга нисбатан ҳам "ҳаётий" аҳамиятга эга эканини таъкидлаган, унинг фикрича, айнан шаффофлик орқали янги пандемияларнинг олдини олиш мумкин.

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×