АҚШ Хитойдаги Олимпиадани бойкот қилмоқчи

Спорт 3973
image
-

Америка Қўшма Штатлари чет эллик иттифоқчилари ва шериклари билан Хитойда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларини бойкот қилишни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди.

Журналистлар матбуот котибидан брифинг давомида Вашингтон Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпиадани “биргаликда бойкот қилиш” ғоясини кўриб чиқяптими ёки йўқ, дея сўраган.

“Биз, албатта, буни муҳокама қилмоқчимиз. Ва, албатта, биз келишилган ёндашув нафақат бизнинг манфаатларимизга, балки иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз манфаатларига ҳам жавоб беришини тушунамиз”, дея жавоб берди Прайс.

Унга кўра, ушбу масала кун тартибида. Қўшма Штатлар бу бўйича иттифоқчилар билан “яқин маслаҳатлашувлар” ўтказади. Шунингдек, у Пекин турли хил жиддий инсон ҳуқуқлари бузилишларда жавобгар эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинлари 2022 йил 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 2.9
t
×