АҚШ қонунчилари Россияни терроризм ҳомийси деб тан олишга қатъий киришди
Олам
−
29 Июль 2022
4675Демократлар ва Республикачилар партияларидан бўлган конгрессменлар гуруҳи АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига Россияни терроризмнинг ҳомийси деб эълон қилиш тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини тақдим этади. Бу ҳақда “Politico” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус АҚШ Конгресси Сенати томонидан қабул қилинган Давлат департаментини Россия Федерациясини терроризм ҳомийлари рўйхатига киритишга чақирувчи резолюциядан фарқ қилади.
Нашрнинг ёзишича, юқори палата резолюцияси мажбурий эмас эди ва у фақат сенаторларнинг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга қилган мурожаати эди.
Қуйи палатаuf кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган қонун лойиҳасида Конгресс ҳақиқатда Россия Федерациясини ушбу рўйхатга киритиш имконини берувчи функцияларни ўз зиммасига олишини назарда тутади.
“Ушбу қонун қабул қилинган кундан бошлаб Россия Федерацияси ҳукумати халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган деб эътироф этилган давлат сифатида квалификация қилиниши керак”, дейилади ҳужжат матнида.
Агар қонун лойиҳаси иккала палатада ҳам қабул қилинса, у имзолаш учун АҚШ Президенти Жо Байденга юборилади.
Ташаббус муаллифларидан бири Том Малиновски (НЬю-Жерси штатидан демократ) нашрга маълум қилишича, конгрессменлар Давлат департаментининг ўзи Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиши маъқул вариант деб ҳисоблайди, аммо агар бу амалга ошмаса, кейин Конгрессга тегишли қонун лойиҳасини қабул қилишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг 27 июль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ маъмурияти Россиянинг АҚШнинг терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритилиши эҳтимолидан унчалик амалий самара кўрмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Россиянинг ушбу рўйхатга киритилиши Америка қонунчилигига, яъни аввалроқ Конгресснинг ўзи белгилаган мезонларга мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ушбу масалани ўрганишда давом этмоқда.
Россияни рўйхатга киритишни сўраб Киев Вашингтонга мурожаат йўллаган. Худди шундай таклифлар Конгресснинг бир қатор аъзолари томонидан ҳам билдирилган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ бу ташаббусларни “аҳмоқона ўлчов” деб атаган. Дипломат АҚШнинг бундай қадамлари Россия томонидан жавобсиз қолмаслигидан огоҳлантирган.
Терроризм ҳомийлари рўйхатига Вашингтон назарида халқаро террорчилик ҳаракатларини қайта-қайта қўллаб-қувватлаган давлатлар киритилиши мумкин. Америка маъмурияти рўйхатдаги шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Молия вазирлиги ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин. 1979 йилдан бери Вашингтон маъмурияти ўз рўйхатига фақат оз сонли давлатларни қўшган. Рўйхатга ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь