АҚШ Исроилнинг яна бир танқидчисига қарши санкция киритди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари БМТнинг Фаластин ҳудудларидаги инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезега нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда кеча, 9 июль куни Х ижтимоий тармоғида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио хабар берди.

Унга кўра, жазолар Альбанезенинг Халқаро жиноий судни (ХЖС) Америка ва Исроил расмийлари, компаниялари ва раҳбарларига нисбатан чора кўришга ундашга қаратилган “ноқонуний ва шармандали ҳаракатлари” учун олинган.

“Альбанезенинг АҚШ ва Исроилга қарши сиёсий ва иқтисодий уруш олиб бориш кампаниясига энди тоқат қилиб бўлмайди. Биз ҳар доим ҳамкорларимизни ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”, деди Рубио.

Унинг айтишича, Вашингтон “тажовузга жавоб бериш ва ўз суверенитетимиз ва иттифоқчиларимизнинг суверенитетини ҳимоя қилиш учун” зарур деб ҳисоблаган ҳаракатларни амалга оширишда давом этади.

2024 йил ноябрида Франческа Альбанезе Халқаро жиноят судини Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва ўша пайтдаги мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун халқаро ордер беришга чақирди. Халқаро суд уларни инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларида айблайди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар жорий йилнинг июль ойи бошида Женевада Альбанезе тақдим этган ҳисоботга жавоб берди. БМТ махсус маърузачиси 48 халқаро компанияни Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний ишғоли ва апартеид, шунингдек, Ғазо секторидаги геноцид дан фойда олишда айблаганди. АҚШнинг Женевадаги миссияси БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни Альбанезени ишдан бўшатишга чақирди. Вашингтон уни “антисемитизм” ва “Исроилга қарши тарафкашликда” айблади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Бош прокурори, Буюк Британия фуқароси Карим Хон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши бўйича ордер берилишига алоқадорлиги сабабли АҚШ санкциялари остига тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ санкция БМТ Исроил Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг