АҚШ Исроилга 20 миллиард долларлик қурол етказиб беради

Олам

image

Қўшма Штатлар Исроилга 20 миллиард доллардан ортиқ қўшимча қуроллар – 50 га яқин F-15 қирувчи самолётлари ва 33 минг ўқ-дорилар экспортини маъқуллади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

“Бу Исроилнинг жорий ва келажакдаги душман таҳдидларига жавоб бериш қобилиятини яхшилаши керак", дейилади баёнотда.

АҚШ Конгрессига юборилган билдиришномага кўра, F-15 қирувчи самолётлари 18,25 миллиард доллар туради ва 2029 йилда етказиб берилиши керак. Бундан ташқари, Исроил Мудофаа вазирлиги ҳам АҚШ дан 50 мингтагача миномёт ва ҳарбий транспортер сотиб олади.

Май ойида АҚШ Президенти Жо Байден Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳда қўлланилиши мумкинлигидан хавотирлар туфайли Исроилга самолёт бомбаларини етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилган эди. Бироқ Вашингтонга кўра, бу қарор бошқа турдаги қуроллар етказиб беришга таъсир қилмаган.

F-15 қирувчи самолётларини етказиб бериш сабаби сифатида Давлат департаменти Қўшма Штатлар Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқ эканини тушунтирди. 

“АҚШ миллий манфаатлари учун Исроилни кучли мудофаа қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жуда муҳим", деб таъкидлади Давлат департаменти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Филиппиндаги брифингда Исроил ҳужумга учраса, Қўшма Штатлар унга ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беришини айтиб ўтганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made