АҚШ Ироқ учун 25 миллион доллар ажратади

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ироқ учун 25 миллион доллар маблағ ажратиш режасини эълон қилди. Тегишли грант тавсифида кўрсатилганидек, бўлажак пудратчиларнинг иши АҚШ томонидан беш йил давомида молиялаштирилади. Бу ҳақда ҳужжатга таяниб RT нашри хабар берди.

“USAID ҳомийлигидаги Ироқдаги Фуқаролик жамияти фаолияти фуқаролар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар билан мулоқот қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришда, фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш билан бирга, фуқароларнинг, айниқса аёллар ва ёшларнинг жамоат соҳасидаги иштирокини оширади”, дейилади ҳужжатда. 

Америкалик экспертларнинг прогнозларига кўра, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида Ироқда фуқаролик жамиятининг фаол ва барқарор секторини шакллантириш керак.

Шу билан бирга, USAID сценарийсига кўра, кўриб чиқилаётган ташаббус ироқликларнинг турли соҳаларда, жумладан, иқлим ўзгаришидаги иштирокини ошириши мумкин. 

Дастур шунингдек, мамлакатдаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг барқарорлиги ва ҳаётийлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

“USAID Ироқ билан янада барқарор ва демократик давлатга айланиш жараёнида ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу ўтиш йўлидаги муаммолар давом этаётган можаролар, мустаҳкам элиталар, коррупция маданияти, фуқаролик жамияти ташкилотлари Ироқ халқи ва ҳукумати ўртасидаги воситачилик ролини бажаришда бошдан кечирган қийинчиликлар бўлди”, дея изоҳлаган агентлик.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Сурия шимоли-шарқида, шунингдек, Ҳалаб шимолидаги айрим ҳудудларда барқарорликни таъминлаш учун 12 миллион долларгача маблағ ажратиш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made