АҚШда “Иэн” тўфони қурбонлари уч баравар кўпайди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган “Иэн” тўфони қурбонлари сони 42 кишига етди. Бунгача 14 киши ҳалок бўлгани айтилаётганди. Бу ҳақда CNN маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.

“Иэн” Флоридада камида 42 кишини ўлдирганидан сўнг, кеча, 30 сентябрь куни Жанубий Каролина штатига зарарли шамоллар ва ҳаёт учун хавфли бўрон билан ёпирилиб, пост-тропик циклон даражасига тушган.

“Сиз шуни тушунишингиз керакки, “Иэн”нинг пост-тропик циклонга ўтиши у энди хавф туғдирмайди дегани эмас”, дейди Довулларни назорат қилиш миллий маркази телеканалга.

“Иэн” одамларнинг қурбон бўлиши ва уйларга катта зарар етказишдан ташқари, маҳаллий аҳолини электрсиз қолдирган. Маҳаллий вақт билан 20:00 ҳолатига кўра, электр тармоқлари компаниялари маълумотларини жамловчи Poweroutage.com портали Флоридада бир ярим миллиондан ортиқ, Жанубий Каролинада 147 минг, Шимолий Каролинада деярли 285 минг ва Виржинияда 58 минг киши электрсиз қолганини кўрсатган.

30 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден “Иэн” яқинлашгани муносабати билан Жанубий Каролина штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

“Иэн” тўфони 28 сентябрь куни Флорида штатининг жануби-ғарбий қирғоқларига зарба берди ва кенг кўламли вайронагарчилик ва сув тошқинларига сабаб бўлди, 2,5 миллиондан ортиқ истеъмолчини “свет”сиз қолдириб, телекоммуникация тармоқлари ва аэропортлар ишини тўхтатиб қўйди. 29 сентябрда Флорида губернатори Рон ДеСантис довулдан кўрилган зарарни “тарихий” деб атади ва маҳаллий дарёлардан бирининг тошиб кетишини ҳар беш юз йилда бир марта содир бўладиган ҳодиса деб таърифлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ тўфон

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг