АҚШ гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Олам 17 Май 10:18
6129
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари жорий йилнинг 14 май куни илғор гипертовушли қанотли ракетани (ARRW) муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида айтилган.
Ракета синови Калифорниянинг жанубий қирғоғида амалга оширилган. Ракетанинг тезлиги товуш тезлигидан беш баравар юқори бўлган.
“Бу ҳарбий соҳани ривожлантириш гуруҳи ва ҳаво кучларимиз учун катта ютуқ бўлди”, дейди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг қуроллар дастури бошлиғи Хит Коллинз.
Синов ушбу қанотли ракетанинг авиаташувчидан биринчи марта учирилишидир.