АҚШ Германияда украиналик ҳарбийларни тайёрлашни бошлади

Олам

image

Америкалик ҳарбийлар Германияда Украина ҳарбийларини жанговар тайёргарликдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Миллига таяниб, "Associated Press" агентлиги хабар берди. 

“АҚШ ҳарбийлари томонидан Украина қўшинлари учун янги кенгайтирилган жанговар машғулотлар Германияда якшанба куни бошланди”, дейилади агентлик хабарида.

Маълум қилинишича, 500 га яқин аскардан иборат баталён яқин беш-саккиз ҳафта ичида “жанг майдонига” қайтади. Агентлик хабарига кўра, Милли бугун, 16 январь куни Бавариядаги Графенвер полигонига шахсан ташриф буюришни режалаштирган. Унга кўра, тайёргарликдан ўтадиган украиналик ҳарбийлар бир неча кун аввал Украинани тарк этган.


Ҳозирча Пентагон машғулотлар қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Агентликнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар аллақачон 3100 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчини қурол-яроғ ва техниканинг айрим турлари, жумладан, гаубицалар, зирҳли техникалар ва HIMARS  тизимларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўқитган.

Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шолс ва АҚШ президенти Жо Байден телефон орқали мулоқотда Киевга оғир ҳарбий техника жўнатишга келишиб олган эди. Германия Marder пиёдаларнинг жанговар машиналари ва Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг