АҚШ Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламайди
Олам
−
01 Декабрь 2023
3264АҚШ Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламайди, аммо “гуманитар пауза”ларнинг узайтирилишига қарши эмас. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Ғарбий Қуддусда исроилликларга қарши қуролли ҳужум Ғазодаги "инсонпарварлик паузасига" таъсир қиладими деган саволга Кирби зўравонликнинг сулҳ жараёнининг чўзилишига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаслигини айтди.
Шунингдек, у Қўшма Штатлар Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламаслигини, аммо 7 кунлик "гуманитар пауза" 8, 9, 10 ва ундан кейинги кунларга узайтирилишини исташини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, охир-оқибат Исроил ва ҲАМАС ушбу муросани кенгайтириш параметрлари бўйича келишиб олишлари керак.
Жон Кирби сўнгги ҳафтада Ғазога кўпроқ озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш бўйича амалга оширилган ишларни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини ва “гуманитар паузани” узайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганликларини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь