АҚШ фуқароларини зудлик билан Россиядан кетишга чақирди

Олам 10832
image

Американинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини имконият борида Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 28 сентябрь куни дипломатик миссия сайтида хабар берилди.

“АҚШ фуқаролари Россияга ташриф буюрмасликлари керак, Россияда истиқомат қилувчи ёки саёҳат қилаётганлар эса тижорат саёҳатлари учун чекланган имкониятлар борлишида мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак”, дейилади элчихона хабарида.

Дипломатик миссия Россия томони “АҚШ фуқароларининг икки фуқаролигини тан олишдан бош тортиши, бундай шахсларга Америка консуллик ёрдамига рухсат бермаслиги, Россиядан чиқиб кетишини тақиқлаши ва ҳарбий хизматга чақириши” мумкинлигидан хавотир билдирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳозирда тижорий рейслар сони ниҳоятда чекланган ва кўпинча саёҳатдан олдин қисқа фурсатда чипта сотиб олиш мумкин эмас.

“Машина ёки автобусда қуруқликдаги йўналишлар ҳали ҳам очиқ. Агар сиз Россияни тарк этмоқчи бўлсангиз, имкон қадар тезроқ ўзингиз ҳал қилишингиз керак”, дейилади элчихона хабарида.

Кеча, 27 сентябрь куни Болгария ва Польша ўз фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудини зудлик билан тарк этиш ва мамлакатга саёҳат қилишдан бош тортиш имконияти ҳақида ўйлашни тавсия қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россияда сафарбарлик бошланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, резервда бўлган ва тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳукумат порталида 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар биринчи навбатда сафарбар қилиниши айтилган. Сафарбарлик ортидан россияликлар оммавий равишда ватанини ташлаб, хорижий давлатларга чиқиб кетишни бошлади.

Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик доирасида 300 минг кишини армияга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3
t
×