АҚШ фуқароларини Туркиядаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирди
Олам
−
30 Январь 2023
3847АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси бугун, 30 январь куни америкаликларни Истанбулдаги черковлар, синагогалар ва дипломатик ваколатхоналарга ҳужумлар уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ элчихонаси эҳтимолий терактлар ғарбликлар тез-тез борадиган ҳудудларда, хусусан, Истанбулнинг Беёғлу, Галата, Таксим ва Истиқлол маҳаллаларида содир бўлиши мумкинлигини айтган. Туркия ҳукумати эса ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳукумати Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясига алоқадор гуруҳларнинг Стокгольм марказида ташвиқот намойишини ўтказишга рухсат берган эди. Бундан фойдаланиб Даниянинг “Қаттиқ келишув” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръонни ёқиб юборган. Шу сабабли Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Швецияни НАТОга аъзолик бўйича мажбуриятларини бузганликда айблаган эди. Сўнгра Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар альянси бўйича олий вакили Мигель Моратинос Швецияда “Stram Kurs” (“Қаттиқ келишув”) ўнглар партияси етакчиси томонидан Қуръонни ёқиб юборилишини кескин қоралаб уни мусулмонларга нисбатан нафрат ифодаси деб ҳисоблашини таъкидлаган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси