АҚШ бош разведкачиси яширинча Саудияга борди – WSJ

Олам

image

Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс апрель ойида Саудия Арабистонига махфий ташриф билан борган ва у ерда икки давлат муносабатларидаги инқироздан чиқиши учун валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашган. Бу ҳақда “Wall Street Journal” Вашингтон ва Ар-Риёддаги номаълум манбаларга таяниб ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, бу ташриф Вашингтон “Яқин Шарқдаги хавфсизлик соҳасида асосий ҳамкори” деб ҳисобланган Ар-Риёд билан алоқаларни тиклашга уринишлари фонида амалга оширилган.

Нашр маълумотларига кўра, Бернс шаҳзода билан учрашиш учун Жидда шаҳрига ташриф буюрган. Негаки Саудия Арабистони раҳбарияти мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг катта қисмини айнан шу шаҳарда ўтказган. Музокаралар тафсилотлари номаълум, бироқ манбаларнинг таъкидлашича, муҳокама қилинган мавзулар рўйхатига нефть қазиб олиш, Россия-Украина уруши, Эрон ядро дастури ва Ямандаги қуролли можаро киритилган.

“Бу яхши суҳбат бўлди, у АҚШ ҳукумати вакилларининг олдинги учрашувларига қараганда яхшироқ оҳангда ўтди”, деб изоҳ берган шахсини исмини ошкор этмаган АҚШ расмийси газетага.

Апрель ойида ОАВ АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин мисли кўрилмаган даражага етганини ёзган эди. Глобал энергия таъминотидаги узилишлар фонида Оқ уй Ар-Риёдни халқаро майдонда нархларни пасайтириш ва Россия операциясини молиялаштириш манбасидан маҳрум қилиш учун нефть ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ундаган. Бироқ, қироллик бу илтимосни эътиборсиз қолдирган.

Шунингдек, шу ва бошқа келишмовчиликлар фонида Саудия томони Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг қиролликка аввалроқ режалаштирилган ташрифини бекор қилгани айтилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг