АҚШ Бош прокурори Apple`ни Россия ва Хитой билан тил бириктиришда айблади

Олам

image

АҚШ Бош прокурори Уильям Барр америка телекоммуникация компанияси Apple`ни америкаликларни тақиб қилишга уринаётган Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилишда айблади.

“Хитой ва Россия ҳукуматлари кенг кўламли таъқибни амалга ошира олиши учун Apple маълумотлар марказини кўчириш мақсадида ушбу давлатлар ҳукмрон доиралари билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида кўплаб хабарлар келди”, деган Барр.

Унинг сўзларига кўра, компания демократия ҳимоячилари ёқлаган баъзи дастурларни блоклаб қўйган ва шу тариқа цензура ва босим уюштирган.

Баррнинг таъкидлашича, Apple авториат тузумли давлатлар билан ҳамкорлик қилгани сабабли, адолат қарор топадиган, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилмаслиги мумкин эмас.

Барр бунга Федерал қидирувлар бюроси Флорида штатидаги авиабазада 2019 йил декабрда отишма уюштирган саудиялик курсант Муҳаммад аш-Шамраний телефонига кира олгани муносабати билан тўхталиб ўтган. Телефонда олинган маълумотлар ҳужум террорчилик мақсадида амалга оширилганидан дарак беради.

Apple АҚШ идораларига доимий асосда фойдаланувчилар қурилмаларига кириш имконини беришни рад этган, бироқ тергов доирасида ҳамкорлик қилишга рози бўлган.

Таъкидланишича, ФҚБ Apple ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли аш-Шамраний телефонидаги маълумотларни олиш учун 4 ойдан кўпроқ вақт сарфлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг