АҚШ биринчи марта Грузияга қарши санкция киритди
Олам
−
06 Апрель 2023
10617Кеча, 5 апрель куни АҚШ ҳукумати Грузиянинг тўрт нафар нуфузли судьясига санкция киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида маълум қилинди.
Грузиялик судьялар Михаил Чинчаладзе, Леван Мурусидзе, Ираклий Шенгелия ва Валериан Церцвадзе ҳукумат фойдасига сиёсийлашган қарорлар қабул қилгани ва катта коррупцион ҳолатларга алоқадор бўлгани учун АҚШ санкцияси остида қолган.
АҚШ Давлат департаментига кўра, судьялар ташқи сиёсат операцияларига тааллуқли бўлган жорий молиявий йилни молиялаштириш тўғрисидаги 7031(c) қонунига мувофиқ виза санкцияларига дучор бўлган. Чекловга кўра, судьялар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоқлари ва фарзандлари) АҚШ визасини ололмайдилар.
Грузиянинг нуфузли ноҳукумат ташкилотлари ҳисоботларида Чинчаладзе, Мурусидзе, Шенгелиа ва Церцвадзелар ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси фойдасига ҳаракат қилаётган “суд кланининг етакчилари” сифатида кўп тилга олинган. АҚШ Давлат департаменти баёнотига кўра, Америка расмийлари нафақат ушбу ҳисоботларга, балки очиқ манбалардан олинган турли маълумотларга ҳам таянган ҳолда, шундай чора кўришга қарор қилган.
АҚШ санкциялари Грузияда жанжал келтириб чиқарган. Бу АҚШ-Грузия муносабатлари тарихида Вашингтоннинг Тбилисига қарши илк бор санкция жорий этишидир.
LiveБарчаси