АҚШ беларуслик 100 амалдорга санкция киритди

Олам 1966
image

Америка Қўшма Штатлари Беларусь Ҳукуматининг 100 нафар вакили ёки улар билан алоқадор шахсларга виза чекловлари жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 9 август куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Вашингтонга кўра, виза чекловлари республика ҳокимияти вакиллари ва улар билан алоқадор шахсларнинг мамлакат “демократик институтларига путур етказиш”га алоқадорликда айбланган шахсларга тааллуқлидир.

“Бугун биз Беларусь Ҳукуматининг 100 нафар амалдори ва уларнинг ҳамкорларига демократик институтларни бузиш, уларга зарар етказиш ёки Беларуснинг демократияга ўтишига тўсқинлик қилишда иштирок этганликлари учун виза чекловлари жорий этиш чораларини эълон қиламиз”, дея тушунтирди Блинкен.

Шундай қилиб, Беларусь Президенти маъмурияти, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, Марказий сайлов комиссияси, тергов қўмитаси, Беларусь транспорт вазирлиги ходимлари, шунингдек, республика қуролли кучлари вакиллари ҳамда бир қатор бошқа шахслар янги виза чекловлари остида қолди.

“Рўйхатда парламент аъзолари, туман судьялари, хавфсизлик хизмати ходимлари, ижроия қўмита аъзолари ва давлат университетлари раҳбарлари ҳам бор”, дея хулоса қилди АҚШ Давлат котиби.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×