АҚШ БАА Президентини огоҳлантирди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти сўнгги йилларда Москва ва Пекин билан муносабатларни яхшилаган, бу эса БААнинг Вашингтон билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатган. Америка Қўшма Штатлари БААни Россия билан дўстлик алоқаларининг оқибатлари ҳақида огоҳлантиргани маълум бўлди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ расмийлари БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Россия ва Хитой билан ҳарбий масалаларда, жумладан, разведка соҳасида ҳаддан ташқари яқин ҳамкорлик қилиш АҚШ билан муносабатларга путур етказишидан огоҳлантирган.

Сўнгги ойларда шайх АҚШ расмийлари билан Россия ва Хитой масалалари бўйича тез-тез маслаҳат олиб борган. БААнинг АҚШ билан муносабатлари яхшиланмоқда. 

Маълумот учун, 2022 йил октябрь ойида Наҳаён Санкт-Петербургда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказган. Бу шайхнинг президент сифатида Россияга биринчи ташрифи эди. Бунгача у турли лавозимларда Россияга ўндан кўп марта ташриф буюрган ва 2019 йилда Путинни Абу-Дабида қабул қилган.

Қайд этиш жоиз, БАА Украинадаги можарога нисбатан бетараф қолишга ҳаракат қилмоқда. Абу-Даби Ғарб давлатларининг босимига қарамай, Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган, шунингдек, инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишда воситачи сифатида ўз хизматларини таклиф қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БАА Абу-Даби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг