АҚШ атом бомбани қўллаган ягона давлат – Володин Америкага қонли тарихни эслатди
Олам
−
06 Август 2022
8761Америка Қўшма Штатлари сайёрадаги ядро қуролини қўллаган ягона давлат бўлиб қолмоқда, шу сабаб тинч аҳолига атом бомбаси ташланган кунлар Вашингтон учун тавба кунларига айланиши керак. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин айтиб ўтди.
“Қўшма Штатлар сайёрамизда ядро қуролидан фойдаланган ягона давлат бўлиб қолмоқда. 1945 йил 6 августда, 77 йил олдин Қўшма Штатлар Хиросимага атом бомбасини ташлаган эди. Уч кундан кейин улар иккинчи шаҳар – Нагасакини вайрон қилдилар. Ваҳоланки, ушбу шаҳарлар ҳеч қандай хавф туғдирмасди”, дейди Володин.
Спикернинг сўзларига кўра, Вашингтон ўз кучини кўрсатиш ва бутун дунёни қўрқитиш учунгина юз минглаб тинч аҳолини ўлдирган.
Володин “6 ва 9 август Вашингтон тинч аҳолига қарши содир этган жиноятлари учун инсоният олдида тавба қилиш кунлари бўлиши керак”лигини таъкидлаган.
Дума спикерининг фикрича, тарих давомида АҚШ сиёсати “мустамлакачилик тамойиллари”га асосланган. Вашингтон ҳар доим бошқа давлатлар ҳисобига вайрон қилган, ўлдирган ва яшаган.
“Хиросима ва Нагасакидан кейин Корея, Вьетнам, Югославия, Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сурия, Украина бор эди”, дейди Володин.
LiveБарчаси