АҚШ аср етакчилиги учун муҳим паллада турибди – Байден

Олам

image

АҚШ XXI аср етакчилиги учун бошқа давлатлар билан рақобатда ғалаба қозона оладими? Келгуси бир неча йилда шу саволга жавоб топилади. Бу фикрни Америка Президенти Жо Байден билдирди ва Қўшма Штатлар учун бу масалада ҳал қилувчи дақиқа келганини таъкидлади.  

“Мен ҳақиқатан ҳам ишонаманки, 50 йил ўтгач, тарихчилар бу лаҳзани, сўнгги икки йилни ва кейинги тўрт-беш йилни ўрганади ва Америка XXI аср учун рақобатда ғалаба қозондими ёки ютқаздими, шуни ҳал қилишади”, деган Америка раҳбари. 

Шундан сўнг Байден халқаро ҳамжамият олдида турган турли муаммоларни АҚШ бўлмаса, яна ким ҳал қилиши ҳақида гапирган. У шу муносабат билан Америка “ўйинга қайтиши” кераклигини айтган. 

“Бошқа давлатларга зарар етказишимиз шарт эмас, биз ўйинга қайтишимиз керак. Дарвоқе, ўйинга қайтмасак, Яқин Шарқдаги инқирозни бошқа ким ҳал қилади, Исроил-Фаластин масаласи билан бошқа ким шуғулланади? Бу масалаларнинг барчасини ким ҳал қилади?”, деган Оқ уй раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Байден Қўшма Штатлар Пекин Олимпиадасига делегация юборадими ёки йўқми, деган саволга берган жавоби билан журналистларни ҳайратда қолдирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг